Ўзини-ўзи банд қилган фуқароларни ижтимоий таъминот олиши тўғрисида маълумот

17/03/2022 - 10:19 667

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунида:

Эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга тўлганда меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

Агар фуқароларни меҳнат стажи 7 йилдан кам бўлса ёки умуман меҳнат стажига эга бўлмаса эркалар 65 ёшга, аёллар 60 ёшга тўлганда ёшга доир ижтимоий нафақа тайинланади. Ўртадаги фарқ 5 йилни ташкил этади.

Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги 806-сонли қарорда белгиланган 68 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан  ўтиб, базавий ҳисоблашнинг бир баробари (270 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

7 йил давомида 270 минг сўмдан тўлаб борилса жами 1 млн 890 минг сўмни ташкил этади.

Фуқаро пенсияга чиққандан сўнг 4 ой ичида 7 йил давомида тўлаган сўммани қайтариб олади ва жами беш йил давомида давлатдан 26 млн 400 минг сўм миқдорида пенсия олиш имкониятига эга бўлади.