Ўзбекистон ва Россия мамлакатларининг ҳукумат раҳбарлари иштирокида “Бизнес-форум” бўлиб ўтди

06/12/2022 - 17:42 128

Бизнес-форум доирасида Россиянинг иқтисодий секторига алоқадор барча давлат идоралари ҳамда тадбиркорларидан иборат кенг ва нуфузли делегация иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон томонидан бош вазир Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси номидан бош вазир Михаил Мишустин бошчилик қилдилар. Форум дастури бир нечта панель сессиялардан иборат бўлиб, иқтисодий секторда турли хил йўналишлар борасида ҳамкорликка бағишланди.

 

 

Туртинчи панель сессияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Россиянинг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш Федерал Корпорацияси ўртасида ташкил этилди. Ушбу панель сессияда Агентлик директори Мирзоҳид Муродилович нутқ сўзлади. Мазкур тадбирда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида “Ўзбекистон ва Россия кичик ва ўрта тадбиркорлари саноат кооперациясини ривожлантириш” мавзусида бўлиб ўтди.

 

 

Панель сессия якунлангач, тадбиркорлар ўртасида B2B форматида учрашувлар уюштирилди.Тадбир давомида Агентлик ва Корпорация ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорликни келгуси истиқболлари юзасидан амалий чора-тадбирлар ҳақида келишиб олишди.