“Бир маҳалла-бир маҳсулот” лойиҳаси доирасида JICA вакиллари билан учрашув

06/12/2022 - 17:40 112

Жорий йилнинг 28 ноябрь - 2 декабрь кунлари Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) “Бир маҳалла-бир маҳсулот” дастурини амалга ошириш имкониятини ўрганиш миссияси бўлиб ўтди. Миссия давомида,
26-29 ноябрь кунлари ҳудудлардаги маҳаллаларда мавжуд маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ихтисослашув ҳолатини, тегишли ташкилотларнинг ушбу фаолиятдаги ўрни ва вазифалари билан танишиш мақсадида Самарқанд, Фарғона ва Наманган ҳудудларига дастур вакиллари ташриф буюришди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) ) “Бир маҳалла-бир маҳсулот” дастури бўйича консультант жаноб Кикучи Шинго ҳудудлардаги маҳаллаларнинг мавжуд шароитлари билан танишди.

2 декабрь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида JICA вакиллари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари М.Шоназаров бошчилигида вазирликнинг тегишли ходимлари иштирокида якуний учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Учрашувда, Кикучи Шинго “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тажрибаси асосида жуда кўп мамлакатлар яъни, Япония, Америка ва Осиёнинг бир қатор давлатларида муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилганлиги бўйича маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, ушбу дастур доирасида Қирғизистон Республикасида 2011 йилдан буён амалга оширилаётган ишлар мисолида лойиҳа самарасини кўрсатиб берди.

 

 

Учрашув давомида, JICA вакиллари томонидан ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган бизнес вакиллари учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишгача бўлган жараёндаги барча йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув сўнггида, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тажрибасини Ўзбекистон мисолида ҳам синаб кўриш ва бу орқали аҳоли даромадини янаям ошириш, бандликни таъминлаш ва миллий маҳсулотимизни жаҳон стандартлари даражасига кўтариш бўйича таклифлар билдирилди ва келгусида лойиҳа доирасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.