Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жорий йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

05/12/2022 - 14:27 127

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь-октябрь ойларида банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 2,4 млн. нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. 

Хусусан, 903 минг нафари доимий иш жойларига жойлаштирилди, 914 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 82 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 392 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 347 мингта лойиҳага 8,1 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ва 46 мингдан ортиқ ишсизларга 152,5 млрд. сўм субсидиялар ажратилди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан 274 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтирилиб, уларнинг 223 минг нафари ўқишни тамомлади.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 46 мингдан ортиқ "маҳаллабай" микролойиҳаларнинг 35 мингтаси ишга туширилиб175 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

Бунда, 1800 та лойиҳалар кўп қаватли уй-жойлар ертўласини ижарага бериш орқали, 2940 таси маҳалладаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш ҳисобига амалга оширилди.

Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 77 мингта юридик ва 76 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек 6,3 мингга яқин корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 9,7 мингта корхоналарнинг қувватларини тикланди.