“Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва бaҳолаш механизмлари соҳасида илғор тажриба алмашиш” мавзусида ҳалқаро семинар ташкил этилди

25/11/2022 - 10:44 120

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Туркиянинг Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган “Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва бaҳолаш механизмлари соҳасида илғор тажриба алмашиш” мавзусида семинар ташкил этилди. 

Унда Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг соҳага тегишли вакиллари иштирок этишди. Ҳар бир қатнашчи давлат тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган сиёсат, кўрсатилаётган молиявий ва номолиявий ёрдам турлари тўғрисида ўз тажрибалари билан бўлишишди.

Ушбу халқаро семинарда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Хорижий ҳамкорлик бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси номидан тегишли вакил сифатида иштирок этишди ва давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар билан таништириб, ўз тажрибаси билан бўлишишди. Ушбу тадбир барча иштирокчи давлатлар учун умумий тажриба алмашиш ва келгусида ҳамкорлик қилиш учун муҳим тадбирлардан бири бўлди.