Томорқада парранда боқишни ташкил этиш

16/03/2022 - 10:10 579

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таҳминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Фармонида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида:

аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, томорқа ерларида кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий технологик хариталарни, парранда, қуён, қўй ва эчки, асалари уялари, интенсив усулда балиқ боқиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш бўйича технологик тавсияларни ишлаб чиқиш ва ушбу йўналишларда интернет тармоғи орқали онлайн маслаҳат бериб борилишини йўлга қўйиш ва  ишларни манзилли ташкил этиш топшириғи берилган.

Ушбу қўлланма юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, томорқада парранда боқишни ташкил этиш бўйича энг илғор тажриба ва технологияларни ҳамда юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ва амалий маълумотларни қамраб олиш ва аҳоли томорқаларида оммалаштириш мақсадида тайёрланди.

Қўлланмада томорқа шароитида товуқ, ўрдак, ғоз, бедана ва туяқушларни парвариши,  уларнинг сермаҳсул зотлари ва хўжаликдаги аҳамияти бўйича инновацион технологиялар асосида тавсиялар берилган.

Қўлланма маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари, деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар ҳамда аграр соҳадаги касб-хунар таълими талабалари учун мўлжалланган.